Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

АҚШ - Ўзбекистон ўйинидан келиб чиққан хулосалар

Баҳо:
+-1 | -1

АҚШ ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинни тўлиқ томоша қилган нафақат ўзбекистонлик, балки америкалик мухлислар ҳам ҳисоб ўйинга мос бўлмаганини таъкидлашмоқда.

Ўйиндан олдинги барча салбий факторларни инобатга олган ҳолда, терма жамоамиз кутилганидан яхшироқ ўйин кўрсатди дейиш мумкин. Салбий факторлар қуйидагилардан иборат эди:

— суст жисмоний тайёргарлик ва чарчоқ аломатлари;

— асосий футболчиларимизда ўйин амалиётининг йўқлиги;

— U-23 терма жамоаси футболчиларининг Осиё кубоги саралашида қатнашаётганлиги.

Ўйин бошида консентрациянинг йўқотилиши натижасида рикошет орқали киритилган голни ҳисобга олмаса, жамоамиз майдонда битта ўйинчи кам қолгунга қадар яхши ўйин кўрсатди. Ўйинда зарбалар статистикасидаги устунлигимиз ҳам бунга яққол мисол.

Терма жамоамизнинг 2-зонада тўпни олиб қўйиб, тезкор қарши ҳужумга ўтиши натижасида Шомуродовда 2 та 100 фоизлик имконият юзага келди. Терма жамоамиз бу услубни Катанец даврида яхши ўзлаштирди, аммо термамиз сардорининг ҳозирги формаси вазиятларни голга айлантиришга тўсқинлик қилди. Элдордан ташқари, ўйинни асосий таркибда бошлаганлардан Машарипов, Ўрунов, Шукуров, Алиқулов ва Ашурматов турли сабабларга кўра клубларида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Алижонов эса аксинча, ўтган ой давомида Суперлигада, кеча эса АҚШга қарши ўзининг энг яхши формада эканлигини кўрсатди. Айнан Алижоновнинг жароҳати натижасида битта ўйинчи кам қолганимиз — ўйин охирида 2 та гол ўтказиб юборишимизга сабаб бўлди. Майдонда учта бўлиб қолган ҳимоячиларимиз янада эҳтиёткор ўйнаш ўрнига, ҳисобни тенглаштириш учун ўз позицияларини тарк эта бошлашди ва жазоланишди.

2-бўлим ўрталарида ҳисобни тенглаштириш учун Ашурматов ўрнига Ғаниев туширилди ва 3-4-3 дан 4-3-3 схемасига ўтилди. Ҳужумдаги фаоллигимиз ошиши билан, ҳимоямизда ҳам бўш зоналар юзага кела бошлади. Бу ўйиндан олинган асосий сабоқ — ўзимиздан кучлироқ терма жамоаларга қарши барибир 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнаганимиз анча ишончлироқ эканлигига амин бўлдик.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 14:43, 10.09.2023.
Ўқилди: 8955 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик