"Арсенал" футболчиси жароҳат олди. Хабарларга кўра, жамоа ярим ҳимоячиси Томас Парти оёқ пайларини чўзиб олган. Шу сабаб у Гана термаси билан ўйинларда иштирок этмаган эди.
Парти октябрдаги халқаро танаффуслардан кейин майдонга қайтиши тахмин қилинмоқда. Аввалроқ "Арсенал" ҳимоячиси Габриэл жароҳат олгани ҳақида хабар қилинганди.