Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

Хави Роке қишда "Барселона"га келишини айтди

Баҳо:
+ | -

Хавининг фикрича, Витор Роке қишда "Барселона"га келади.

“Ҳозир спорт раҳбарияти ва Деку менга Роке январда трансфер қилинишини айтишмоқда. Кўрамиз, лекин ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак. Келинг, вазият қандай бўлишини кўрамиз”, - деди “Барселона” бош мураббийи.

Июль ойида Каталония клуби "Атлетико Паранаэнсе" билан 18 ёшли форварднинг 2024 йилнинг ёзида трансфери борасида келишиб олганини эълон қилганди.

Аввалига "Барселона" Роке учун 35+10 миллион евро тўлаши хабар қилинганди. Кейин каталонияликлар белгиланган тўловни 35 дан 30 миллион еврога камайтирмоқчи экани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Шундан сўнг, "Атлетико Паранаэнсе" "Барса"га ултиматум қўйди: клубга имзоланган ҳужжатларни юбориш учун 24 соат вақт берилди.

Клублар трансфер бўйича якуний келишувга 8 июль куни эришган. "Барса" Витор учун 30+31 миллион евро тўлайди - бу дастлаб режалаштирилганидан кўпроқ.

Бразилиялик футболчи 2022/23 йилги мавсумда “Атлетико Паранаэнсе” сафида 41 ўйинда майдонга тушиб, 20 гол ва 8 голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 12:04, 16.09.2023.
Ўқилди: 1990 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик