Кириш Регистрация

Морган: «Роналдунинг Тен Хаг ҳақидаги сўзларига шубҳа қилганлар ҳамон борми?»

Баҳо:
+ | -

Британиялик журналист Пирс Морган «Манчестер Юнайтед»нинг Англия чемпионатининг 5-турида «Брайтон»дан ўз майдонида учралган мағлубиятига (1:3) муносабат билдирди.

«МЮ»ни ўз уйида «Брайтон» мағлуб этди. Криштиану Роналдунинг мураббий Тен Ҳаг ҳақидаги сўзларига шубҳа қилганлар ҳамон борми?

КриРонинг кетиши билан ҳаммаси ёмонлашди», — дея хабар қолдирган журналист ижтимоий тармоқларида.

Кечаги муваффақиятсизликдан сўнг, «қизил иблислар» олти очко жамғариб, турнир жадвалида бор-йўғи 13-ўринни эгаллаб турибди.

Қайд этиш жоизки, бу «манкунианликлар» учун 1989 йилдан бери АПЛдаги энг ёмон старт ҳисобланади.

Киритилди: 11:23, 17.09.2023.
Ўқилди: 5278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.