"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер жамоага янги келган Жереми Докунинг ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, бельгиялик вингер Пеп Гвардиола жамоасига "Ренн"дан тахминан 60 миллион евро эвазига ўтган эди.
"Доку ҳали ўсишга эришади. Ўйлайманки, у мураббийимиз ва унинг ходимлари билан ўзига керакли нарсага эришади. Аммо ҳозир ҳам у захирадан майдонга тушганда қанот ҳимоячилари учун даҳшатли туш бўлиб қолади", - деди Уокер.
Англия Премьер-лигасининг иккита учрашувида Доку битта гол урди. Бельгия терма жамоаси футболчисига ёзда "Челси" ҳам қизиқиш билдирган, бироқ у "Манчестер Сити"ни танлаганди.