Серу Гирасси Бундеслиганинг 5 турида 10 та гол урди ва рекордни такрорлади.
Бугун "Штутгарт" форварди "Дармштадт" билан ўйинда (3:1) дубль қайд этди.
Бунгача фақат бир футболчи худди шундай натижаларга эриша олганди – Роберт Левандовски 2020/21 йилги мавсумда.
Эътиборлиси, Гвинея терма жамоасида тўп тепадиган француз бу мавсумда Европанинг олий лигаларидан бирида 10 та гол урган биринчи футболчи бўлди. “ПСЖ”дан Килиан Мбаппе Франция ва Англия чемпионатида “Манчестер Сити”дан Эрлинг Холандда мос равишда 7 тадан гол бор.