Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"нинг АПЛдаги натижалари ҳақида фикр билдирди.
"Сити" 5 ўйиндан бешта ғалаба қозониб, лигани ажойиб тарзда бошлади ва "Ноттингем Форест"га қарши бўлажак ўйинда ўз сериясини олтита ўйинга узайтириши мумкин.
“Клубга етти-саккиз йил аввал келганимизда олтита ўйиндан олтитасида ғалаба қозонган бўлсак-да, учинчи ўринни эгаллаган эдик. Мавсум эндигина бошланди.
Ҳа, очко тўплаш муҳим, чунки Премьер-лига жуда қийин турнир.
Баъзи рақиблар кўп очко йўқотмайди. Бу чемпионатнинг бошланиши”, - деди “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола.