«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи «Ливерпул»га ўтиш учун нима қилиши кераклиги ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, венгриялик футболчи ўтган ёзда «РБ Лейпциг»дан 70 миллион евро эвазига Юрген Клопп жамоасига ўтган эди.
«Мен «Ливерпуль» футболчиси бўлиш учун узоқ вақт ишладим. Менимча, бундай клубда ўйнаш ҳар қандай футболчининг орзуси.
Бу сайёрадаги энг буюк футбол клубларидан бири», - дея Собослаининг сўзларини келтиради «Ливерпуль» расмий сайти.
22 ёшли Собослаи Англия премьер-лигасининг дастлабки беш турида битта гол урди. Футболчи ҳужум чизиғининг марказида ҳам, қанотида ҳам ўйнай олади.