“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес “Салернитана” билан А Сериянинг сўнгги ўйинида иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, тўртта гол урди ва Италия чемпионатидаги энг сермаҳсул ҳужумчига айлангани ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
“Ҳужумчи учун тўпурар бўлиш муҳим, лекин мен доим жамоа ва жамоадошларимга ёрдам бериш ҳақида ўйлайман. Агар мен энг сермаҳсул ҳужумчига айлансам, бу жамоага ёрдам берганимни англатади.
"Салернитана" ажойиб рақиб, лекин биз ғалаба қозониш учун бу ерга келишимиз керак эди ва биз буни уддаладик. Танқид бизнинг ишимизнинг бир қисми, лекин биз майдонга чиқиб, нимага қодир эканимизни кўрсатишимиз керак. Жамоа ҳар доим катта аҳамиятга эга. Бир футболчи гол урса, у хурсанд бўлади, чунки у жамоага ёрдам бера олди", - деди Мартинес.