"Барселона" бош мураббийи Хави Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турининг биринчи бўлимида "Порту"га (1:0) қарши ўйинда ҳужумчи Роберт Левандовски алмаштирилгани ҳақида фикр билдирди. 36-дақиқада Левандовски жароҳати сабаб майдонни тарк этди. Унинг ўрнини 23 ёшли испаниялик Ферран Торрес эгаллади.
"У тўпиғига жуда ёмон зарба қабул қилиб олди, бу эса ўйинни давом эттиришга халақит берди. Кўрамиз, у якшанба кунига қадар тузалиб кетадими ёки йўқми", - дея Хави сўзларини келтиради Marca.
Икки турдан кейин “Барселона” олти очко билан ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби 1-тур учрашувида "Антверпен"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.