"Фламенго" ҳужумчиси Вагнер Лав фаолиятини "Алания" жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда sportbox.ru да xабар тарқатилган.
Бразилия клуби иқтисодий тиғиз аҳволга тушиб колган, шу боис қишки трансфер ойнаси вақтида Вагнер Россияга қайтиши мумкин. Унга ЦСКА ҳам қизиқиш билдирган. Лекин унинг "Алания"га ўтиши ҳақиқатга яқинроқ. Чунки владикавказликларнинг бош мураббийси Валерий Газзаев Вагнер билан жуда яxши алоқаларни сақлаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги мавсумда "Алания"га "Русгидро" корпорацияси ҳомийлик қилмоқда.













