"Барселона" спорт директори Андони Субизаретта Давид Вильянинг январьдаги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши ҳақидаги маълумотларни рад этмоқда.
"Биз январьда Вильяни сақлаб қоламиз. У жуда яxши футболчи ва тўпурар. Давид жароҳатдан фориғ бўлди ва ишонаманки, яқин вақт ичида ўзининг максимал даражасига чиқиб олади",-дейди собиқ дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Вилья 2010 йилда 40 миллион евро эвазига "кўканорранглилар" таркибига келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда Давид 15 учрашувда майдонга тушиб 8 гол киритишга мувоффақ бўлди.













