Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"МЮ" таркиби Грэм Поттер қўл-остида қандай кўриниш олади?

Баҳо:
+ | -

Агарда "Манчестер Юнайтед"нинг натижалари шу зайлда давом этаверса, орадан кўп ўтмай, клубда янги мураббийни кўришимиз мумкин. Хабарларда Эрик тен Хаг ўз ўрнини Грэм Поттерга бўшатиб бериши мумкинлиги айтилади. Агарда шундай бўлса, жамоа таркиби ўзгаришларсиз қолмаслиги аниқ. Хусусан, Поттер "МЮ" сафига ўзига таниш бўлган бир нечта номларни жалб этади. "Қизил иблислар"ни Сер Жим Ретклифф сотиб олса, у мураббийлар штабини алмаштиради. Поттер эса айнан шуни кутмоқда. 48 ёшли мутахассис "Челси"даги ўрнида узоқ вақт қола олмаганди. Аммо унинг "Брайтон"даги уч йили катта тажриба мактаби бўлди. Поттер ҳозир "Манчестер Юнайтед"га айнан кимлар кераклигини яхши билади. Қуйида шу ҳақида сўз боради.

Грэм Поттер биринчи навбатда ярим ҳимояни мустаҳкамлайди. Шу сабабли, у эътиборини "Брайтон"нинг ёш юлдузига қаратади. Хулио Энсисо ана шу номдир. Парагвайлик ярим ҳимоячи "қизил иблислар" муаммоларига ечим бўлиши мумкин. Поттер қарори билан Энсисо 2022 йилда 9.6 миллион фунтга харид қилинганди. Аммо, айни дамда "чағалайлар" Энсисо учун бир неча баробар кўп сўраши, турган гап.
"Манчестер Юнайтед"да чап қанот ҳимояси сўнгги пайтлардаги энг катта муаммога айланди. Бунга Люк Шоунинг жароҳатлари сабаб бўлмоқда. Унинг ўрнини босадиган вариантлар кўп ва улар ичида Первис Эступиньян ажралиб туради. Эступиньян 2021 йилда, айнан Поттер томонидан "Брайтон"га келтирилган эди. Ҳозирда 25 ёшли футболчи учун ЕЧЛ жамоасига ўтиш энг яхши ечим бўлади. Қолаверса, Поттер келса, Эступиньян учун мослашув жараёни янада осон кечади.

Агарда Эступиньян варианти ўхшамаса, у ҳолда Марк Кукурелья учун ҳаракат қилиш керак. Поттер уни ўтган йили ўзи билан бирга "Челси"га етаклаганди. Ўтган ёз давомида Кукурелья учун "МЮ" ҳам даъвогарлар ичида бўлган. Афсуски, "қизил иблислар" қанотдаги муаммони Серхио Регилон билангина беркита олди холос. Ҳа, Поттер "МЮ"га келгани билан, у "Челси"даги йирик харидлари бўлмиш Энцо Фернандес ва Михаил Мудрикларни манкунианликлар сафига жалб эта олмайди. Аммо бошқа, бироз кўримсиз ўйинчи собиқ устози қўл-остига ўтишни инкор этмаслиги мумкин. Унинг исми Нони Мадуэкедир. Мадуэке ҳозирда "МЮ"нинг омадсиз харидлари бўлган Антони ва Санчонинг ўрнини эгаллайди. У айнан Поттер томонидан "Челси"га олиб келиниб, ўйин вақтига эга бўлганди.

Албатта, янги футболчиларнинг келиши, "МЮ"даги асосий фигуралар ўрнига таъсир кўрсатиб, уларни қаттиқроқ курашишга чақиради. Аммо бу ҳолат топ-клубларда, асосан, ижобий томонга хизмат қилади ва шундай ҳам бўлиши керак. Мисол учун Шоу Эступиньян билан қанотдаги ўрин учун курашади. Мейсон Маунт ва Энсисо эса ярим ҳимоядаги савияни ошириб беради. Мадуэке ҳам сифатли ўйин учун хизмат қилиши керак. Шунга қарамай, Фернандеш, Рэшфорд ҳамда Каземироларни Поттер асосийда қолдиради. Юқорида номлари қайд этилганлар эса фақатгина "МЮ"нинг яхшиланишига ёрдам беради.

 

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:21, 24.10.2023.
Ўқилди: 6234 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.