Антонио Рюдигер "Брага" мураббийининг ёрдамчиси билан ирқчилик туфайли жанжаллашиб қолиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Реал Мадрид" ҳимоячиси Чемпионлар лигаси доирасида "Брага"га қарши ўйинда (2:1) ғалаба қозонганидан сўнг, майдон марказида кураш бошлаган эди. “Реал”нинг бир қанча футболчилари ва бош мураббийи Карло Анчелотти немис футболчисини тинчлантиришга уриниб, якунда уни майдондан олиб кетишди.
Cadena Ser нашри хабарига кўра, Рюдигернинг хатти-ҳаракати "Брага" мураббийлар штаби аъзоларидан бирининг ирқий ҳақоратига муносабат бўлган. Қайд этилишича, "Реал" содир бўлган воқеа ҳақида ҳеч қандай баёнот беришни режалаштирмаяпти.
Рюдигернинг ўзи, ўз навбатида, унга қарши ирқчилик кўринишлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.
"Дўстлар, ҳаммаси яхши, мен хотиржамман. У, албатта, мени ирқий ҳақорат қилмаган - финал ҳуштагидан сўнг тўқнашганимизда кичик жанжал бўлди. Энди диққатимизни шанба кунига қаратайлик!" - деб пост қолдирди Рюдигер.
Бироқ, Cadena Ser журналисти Антонио Ромеро воқеа гувоҳларига таяниб, немис ҳимоячиси "оловга ёғ қуйишни" истамагани учун ирқчиликка дуч келганини рад этишини айтди.