"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ярим ҳимоячи Раян Гравенберхнинг ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Кеча футболчи мерсисайдликлар сафида дебют голини урди ва жамоасига Европа лигаси гуруҳ босқичида “Тулуза”ни мағлуб этишда (5:1) ёрдам берди.
"Гравенберх - "Ливерпуль" учун энг яхши трансфер. У ажойиб йигит. Мен у учун жуда хурсандман, у яхши футболчи. Раянда ҳали ўсиш учун имконият бор. У жуда ёш ва ҳали ўрганиши керак бўлган кўп нарса бор", - деди Клопп матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Гравенберх ёзда "Бавария"дан "Ливерпул"га ўтган эди.