"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ярим ҳимоячи Гавининг "Эл-Класико"даги ўйинини юқори баҳолади.
“Гави ажойиб ўйин ўтказди, у фантастик ўйнади. Мен уни жамоанинг руҳи деб биламан. Бугун у кўпроқ ҳимоявий ўйинчидек ҳаракат қилди, лекин ўзини жуда яхши кўрсатди. У бизнинг ўйинимизга шиддат олиб келади, бу жуда муҳим", - дея каталониялик мутахассис сўзларини келтиради Marca.