«Бетис»нинг чап қанот ҳимоячиси Хуан Миранда «Милан»га ўтиш борасида келишувга эришмоқчи.
Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди, бундан миланликлар фойдаланмоқчи.
Журналист Фабрицио Романонинг янгиланган маълумотларига кўра, А Серия гиганти Миранда билан келишувга эришишига бир қадам қолган.
23 ёшли латералнинг шартномаси 5 йилга мўлжалланган. Дастлаб «россонерилар» футболчини июль ойида эркин агент сифатида сотиб олишни режалаштирганди, аммо трансфер энди январь ойида амалга ошиши мумкин.