Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Самвел Бабаян мағлубият сабабларини тушинтирди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 22-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун мамлакатимизнинг икки энг кучли жамоаси тўқнаш келди. Ўйин яхши, қизиқарли, курашларга бой тарзда ўтди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Натижа адолатли бўлмади. Жамоамиз мағлубиятга лойиқ эмасди. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмадик. Аслида ёмон ўйин кўрсатмадик.

Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида мағлубиятга учраш икки баравар оғир, албатта. Натижа учун ҳаммадан узр сўрайман. Йигитларга эътирозим йўқ, улар керакли натижани қайд этиш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Аммо бахтга қарши бугун омад биздан юз ўгирди.

Табатадзе жароҳатидан фориғ бўлиб, сафимизга қайтишга яқин, Жокич эса бугун майдонга тушди. Муддатидан аввал уларни ўйната олмаймиз. Айни пайтда улар тикланиш жараёнини олиб боришмоқда. Афсуски, Табатадзени кубок ярим финалида майдонга тушириб, жароҳатини оғирлаштириб олдик. У айни пайтда тикланиш жараёнида. Кейинги машғулотларда Табатадзе умумий гуруҳ билан иштирок этади ва тез кунлар ичида майдонга қайтади. Яхшибоевга келадиган бўлсак, у ҳам даволаняпти. Лекин бу жароҳат билан боғлиқ эмас. Ҳошимов ҳақида эса олдин ҳам тўхталиб ўтганман, унинг операцияси муваффақиятли ўтди, аммо Даврон бу йил бизга ёрдам бера олмайди.

Мўминовга келадиган бўлсак, у “Навбаҳор”нинг энг иқтидорли йигитларидан бири. Жамоа келажаги. Бугун шундай оғир баҳсда Мўминовни майдонга туширишга мажбур бўлдик. У вазиятларда ёмон кўринмади, бир вазиятда голга ассистентлик қилиши ҳам мумкин эди. Лекин ўша вазиятда, Голбаннинг зарбасидан сўнг, афсуски, гол уролмадик. Иқтидорли йигитларимиз этарлича.Тўрт нафар футболчимиз ЖЧда “Навбаҳор” номидан иштирок этишади.

Остон асосий таркиб ва терма жамоа футболчиси. Остон оғриқ билан майдонга тушяпти. У жамоага ёрдам беришни хоҳлаяпти. Барча муҳим ўйинларда жамоамиз мағлубиятга муносиб эмасди. Омадимиз келмаяпти. Қаердадир омадимиз келиши керак-ку. Айбни ўзимиздан қидиришимиз керак. Бугун захирамиздан тўлиқ фойдаландик, тан олиш керак, бор кучимиз шу. Йигитлар ўйин давомида яхши ҳаракат қилишди. Афсуски, тўп рақиб дарвозасига кирмаяпти. Бу футбол. Балки кейинги баҳсларда омад кулар.

Биз учта фронтда курашишга ҳаракат қилдик. Афсуски, биздаги таркиб барча турнирларда бир хил ўйнашга имкон бермади. Уч фронтда курашиш қийин. Руҳан ва жисмонан тикланиш ҳамда тайёрланиш қийин бўлди. Бу вазиятда нима қилиш керак? Муҳим баҳсларда ўйинни кучайтира оладиган ёшларни тайёрлаш керак”, – деди Бабаян.

Киритилди: 06:08, 31.10.2023.
Ўқилди: 1849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.