"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли Чемпионлар лигасининг 4-тури олдидан кадрлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келди.
Sky Sport нашри хабарига кўра, "россонерлар" ҳимоячилари Пьер Калулу ва Марко Пеллегрино жиддий жароҳат олган.
Франциялик футболчи чап оёғининг сон мушагини шикастлаб олди, бунинг учун жарроҳлик амалиёти талаб этилади. Аргентиналик футболчининг оёғида суяк синган ва уни консерватив усуллар билан даволашади. Шу билан бирга, Кристиан Пулишичнинг сон қисмидаги жароҳати жиддий эмаслиги, у “Удинезе” билан кейинги ўйинда тикланиши, шунингдек, Чемпионлар лигасида ўйнаши керак.
Эслатиб ўтамиз, Пулишич ёзда "Милан" клубига келиб қўшилганди. 13 учрашувда у 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
"Милан" айни дамда 22 очко билан А Серия турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар лигасида “россонерлар” атиги икки очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.