"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон жамоадоши Луис Диасни қўллаб-қувватлади.
Луиснинг отаси ва онасини 28 октябрь куни тўрт нафар қуролли киши мотоциклда ўғирлаб кетишганди. Диаснинг онаси эртаси куни озод қилинди, отасининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
5 ноябрь куни Диас АПЛ 11-туридан ўрин олган "Лутон"га (1:1) қарши ўйинда захирадан майдонга тушди ва гол урди ва бу билан "Ливерпул"га мағлубиятдан қутулиб қолиш имконини берди. Бу футболчининг ота-онаси ўғирлаб кетилганидан кейин майдонга биринчи марта тушиши эди.
"Бу унинг характери ва ички кучи ҳақида кўп нарсани айтади. У нималарни бошдан кечираётганини тасаввур қила олмайман. Биз уни қўллаб-қувватлаймиз ва унинг дардини баҳам кўрамиз, лекин у учун бу бошқа даражада. Футбол қийинчиликларга дуч келганларга қувонч келтириши мумкин. Ҳозирда футбол Луисга қувонч бахш этади.
У биз учун ажойиб гол урди, бу жуда муҳим эди. Майдонда сиз ўз ишингизга эътибор қаратасиз. У буни биз учун қилди", — деди Алиссон BBC билан суҳбатда.