Колумбия армияси расмийлари "Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диаснинг отасини "яқин бир неча соат ичида" озод қилиш режасини ишлаб чиққанини айтишди.
"Ливерпуль" ҳужумчисининг ота-онасини тўққиз кун аввал ўзлари туғилган Колумбияда мотоциклда ўтирган қуролли шахслар ўғирлаб кетишган. Диаснинг онаси Силенис Маруланда бир неча соатдан кейин қўйиб юборилди, бироқ катта Диасни қидириш 200 дан ортиқ полиция ва ҳарбий хизматчилар иштирокидаги кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси доирасида давом этди.
Колумбия Қуролли Кучларининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида янги пост пайдо бўлди: "Ушбу ҳарбий манёвр туфайли у яқин бир неча соат ичида ўз эркинлигини тиклаши учун барча кафолатлар ва шарт-шароитлар таъминланган.
У ўғирлаб кетилган пайтдан то ҳозирги кунгача Миллий озодлик армияси жаноб Луис Мануэлнинг жисмоний яхлитлиги учун фақат жавобгар бўлиб келган. Колумбия Қуролли Кучларининг вазифаси ҳар доим катта Луис Диас ва барча колумбияликларнинг ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш бўлган.