Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Миллий терма жамоамиз 6 июнда Хитой билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кейинги режалари ҳақида бош мураббий Миржалол Қосимов батафсил тўхталиб ўтди.

- ЖЧ-2014 саралашининг қолган 3та ўйини ва Осиё Кубоги-2015га тайёргарлик режаси тасдиқланибди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.
- Бир йиллик режани «Терма жамоалар маркази»га тақдим этганман. Режа Мираброр Зуфарович томонидан тасдиқланди. Терма жамоалар билан ишлашнинг қийин томони шундаки, номзод футболчиларни ўзинг истаган пайтда бир жойга йиға олмайсан. 6 февраль куни Тошкентда Гонконгни қабул қиламиз. Осиё Кубоги-2015 саралаш гуруҳ босқичининг илк учрашуви олдидан икки ҳафталик йиғин ташкил қилишни мўлжаллагандим. Афсуски, ўша пайтда легионерларни ўзим истаган ҳолатда ҳам чақира олмайман. Клуб мураббийлари регламентга кўра, футболчиларни 3-4 кун олдинга қўйиб юборишади. Бу вазиятда биз ҳеч нарса қила олмаймиз. Лекин барибир маҳаллий футболчилар билан бўлсада, йиғин ўтказишимиз шарт. Ўзимизнинг ўйинчилар билан муаммо бўлмайди. Энди 19 январь куни терма жамоага номзод ва чақирув олган футболчилар Тошкентда йиғилишади. Икки кун пойтахтда машғулот ўтказиб, кейин Дубайга жўнаб кетамиз. 21 январдан 2 февралгача БААда бўламиз.

24 ва 28 январь ҳамда 1 февраль кунлари 3та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз. 1 февраль кунги рақиб аниқ - Озарбайжон терма жамоаси. Бу жамоа билан анча олдин келишиб қўйгандик. Ўша пайтда озарлар ҳам БААда йиғин ташкил этишади. Қолган икки кунга айни пайтда рақиб изланяпти. Менга 2-3та вариантларни тақдим этишади, улар орасидан энг мақбулини танлаймиз. 2 февраль куни Тошкентга қайтамиз ва 6-санадаги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз. Режа бўйича кейинги йиғинимиз 12 март кунига мўлжалланган. Шу куни 22 март куни БААга қарши меҳмонда ўтказиладиган ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. 15 март куни Дубайга учиб кетамиз ва машғулотлар бевосита Амирликларда давом эттирилади. 23 март куни ўйинни ўтказиб, Тошкентга қайтамиз ва бевосита 26 март куни Ливанга қарши ўтказиладиган муҳим учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 4 июнь куни биз гуруҳ босқичида дам оламиз. Рақибларимиз ўзаро ўйин ўтказишади. Шу боисдан, 6 июнь куни Хитой терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришдик. 11 июнь куни Жанубий Корея терма жамоаси меҳмони бўламиз. Йўл-йўлакай Хитой билан ўйнаб, кейин Кореяга жўналади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 15:32, 02.01.2013.
Ўқилди: 6021 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.