Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Ла Масия» тарбияланувчилари даври

Баҳо:
+ | -

«Барселона» академиясида таҳсил олган ёш футболчилар Европа Чемпионлар Лигасини шунчаки, «ёндиришмоқда».

Улар кечагина машҳур «Ла Масия»да бирга шуғулланишганди, энди эса асосий еврокубок доирасидаги ўйинларнинг энг яхши футболчиси мақомини олишмоқда.

Европада қайси клубнинг академияси энг яхшиси? Бу саволга ҳар томонлама тўғри жавоб беришнинг иложи йўқ. Лекин «Барселона» даргоҳи - «Ла Масия»нинг энг яхши академиялардан бири эканлигига шубҳа йўқ. Мана, яқиндагина «Барселона» билан амалдаги шартномаси муддатини узайтирган Фермин Лопес Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган «Шахтёр»га қарши ўйин (2:1)да жамоаси голларидан бирига муаллифлик қилди. Якунда айнан 20 ёшли ярим ҳимоячини учрашувнинг энг яхши футболчи сифатида эътироф этишди. Шу ўринда айтиш керак, «Барса» ва Фермин ўртасидаги янги шартнома 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, унда кўрсатилган товон пули миқдори 400 миллион еврога тенг.

ЧЛ 3-турида яна бир «масиячи» ўйиннинг энг яхши футболчисига аталган соврин соҳибига айланди. Гап ҳозирда «РБ Лейпциг»да тўп сураётган Хави Симонс ҳақида кетмоқда. Трансфер ҳуқуқи бўйича «ПСЖ»га тегишли нидерландиялик иқтидор «Црвена Звезда» билан баҳсда гол уриб, жамоасининг 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшди. Эътиборлиси, Фермин Лопес ва Хави Симонс «Ла Масия»даги машғулотларни бир вақтда бошлашган, қолаверса, улар тенгдош ҳам.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:15, 08.11.2023.
Ўқилди: 2180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3779]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3499]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3396]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3315]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [3213]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2423]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2413]

ЖЧ-2026 олдидан Франция терма жамоасида Мбаппе иштирокида можаро юзага келди [2187]

«Челси» «Барселона»га 80 млн евро таклиф қилди [2142]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1926]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик