Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ ҳимоячиси Жерар Пике «кўк-анорранглилар» ярим ҳимоячиси Гавининг жароҳати ҳақида фикр билдирди.
«Гави жуда омадсиз эди. У қайтишга шошилмаслиги керак. Мен унинг ўрнида бўлганман, шунинг учун унинг вазиятини жуда яхши тушунаман.
У ўйинларни ўтказиб юборишни истамаслиги аниқ, у Европа чемпионатига боришни орзу қилади. Бироқ, мен унга 100 фоиз соғлом бўлгандагина қайтишни маслаҳат бераман. Уни ҳали олдинда бутун фаолияти кутиб турибди», - деди Пике.