“Мен ҳар куни президент ва Деко билан алоқадаман. Биз ўзимизга мос келадиган футболчиларни эълон қиламиз", - деди Хави журналистларга.
"Улар менинг позициямни билишади, мен эса уларникини биламан ва у ердан консенсус топиш ҳақида ўйлаб кўрамиз. Шубҳасиз, биз бутун мавсум давомида бир футболчини (Гави) йўқотмоқдамиз ва биз кимнидир олиб келишимиз керак бўлади", дейди Хави.
Биз январь ойидаги трансфер ойнасида "Барселона"га қизиқиш билдирган олти нафар футболчини батафсил таништириб чиқамиз.
Витор Роке
"Барселона" юқори баҳоланган ёш бразилияликни қўлга киритиш учун ҳамма нарсани жойига қўйган. Аммо унинг қачон келиши борасида бироз чалкашликлар бор, унинг Хави жамоасига қўшилиши учун клуб келаси ёзгача кутиши керак деган тахминлар бор.
Аммо янги ўзгаришлар шуни англатадики, "Барселона" Рокени январда рўйхатдан ўтказиши керак. Испаниянинг Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, асосий ярим ҳимоячи Гави ЕЧЛдаги жароҳатидан сўнг рўйхатдан ўтмайди, бу эса уни кейинги мавсумга қадар майдонга туша олмайди. Бу 18 ёшли футболчи учун жамоада жой қолдиради ва у трансферидан олдин ижарага келади. "Атлетико Паранаенсе"дан июл ойида тўлиқ сотиб олинади.
Артур Вермеерен
"Антверпен"нинг ёш ярим ҳимоячисига "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Марк ван Боммел устозлик қилади ва у ҳозирда катта талабга эга.
"Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Вест Хем" ва "Брайтон" каби Премьер-лига клублари рақобатига қарамай, "Барселона" 18 ёшли белгиялик футболчини қўлга киритиш учун асосий даъвогар сифатида кўрсатилган.
Fichajaes'нинг таъкидлашича, "Барса" "бир неча ой давомида иқтидорли ярим ҳимоячини диққат билан кузатиб келмоқда", аммо уларнинг молиявий чекловлари клубнинг январ ойида таклиф билан чиқиш имконига тўсқинлик қилди. Агар улар уни чиндан ҳам хоҳласалар, "Арсенал" билан жиддий рақобатга киришади. Лондон клуби футболчига 20 миллион евро таклиф тайёрлаяпти.
Ян Маатсен
Испаниянинг Sport нашри хабар беришича, Маурисио Почеттино "Челси"га "Ла Масиа" тарбияланувчиси Пау Кубарсини олиб келмоқчи.
Ҳимоячининг шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган ва Хави ўзининг шу кунгача эришган ютуқларидан мамнун, шунинг учун улар уни сотиб юборишга шошилишмаса керак.
Аммо клубнинг молиявий аҳволидан келиб чиқса, уни сотиб юбориши мумкин. Football.London хабарига кўра, "Барселона" Маатсенни ўз сафига қўшиб олмоқчи, трансферга Кубарсини қўшиш ниятида.
Нидерландиялик чап қанот ҳимоячиси, шунингдек, қанот ҳужумчиси сифатида ҳам ўйнай олади, бу мавсумда Почеттинонинг "кўклар" таркибида деярли майдонга тушмади. Ўтган мавсумда у "Бёрнли"да бош ролни ўйнаган ҳолда Европа бўйлаб скаутларнинг эътиборини тортди, чунки улар Премер-лигага кўтарилишди.
Жейдон Санчо
Унинг Эрик тен Хаг билан "Манчестер Юнайтед"даги муосабатларини ҳисобга олсак, Санчо январь ойида фаолиятини қайта тиклаш мақсадида "Олд Траффорд"ни тарк этиши эҳтимоли ортиб бормоқда.
Унинг узоқ муддатли шартномаси ва катта маоши ҳисобга олинса-да, ярим мавсумлик ижара энг эҳтимолли натижа бўлиб кўринади. Дортмунднинг "Боруссия"сига қайтиш ва "Ювентус"га ўтиш эҳтимолий йўналиш сифатида қайд этилган.
Sport хабарига кўра, "Барса" қанот ҳужумчисининг атрофидагилар билан боғланган, кўплаб Европа клублари каби каталонияликлар вазиятни кузатмоқда.
Луис Диас
Бир қатор оппортунистик нашрлар Луис Диазнинг отасининг сўнгги сўзларига кўра, колумбиялик ҳужумчининг Каталонияга ўтиши ҳақида ёзди.
"Тўғри, Луис "Барселона"нинг содиқ мухлиси ва унинг орзуси у ерда ўйнаш. "Шуниндек, "Порту" ва "Ливерпул"га унга ғамхўрлик қилгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", деди Диазнинг отаси Win Sports'га берган интервюсида.
Бу қарор тўғрилигига шубҳа қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ, лекин Диазнинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2027 йилгача давом этади ва "Барселона" уни январда сотиб олиши учун молиявий аҳволида кескин ўзгаришлар бўлиши керак бўлади. Январ ойида Рафиня билан потенциал алмашиш келишуви муҳокама қилинди, аммо бу бирмунча қийин кечди.
Жованни Ло Челсо
Mundo Deportivo хабарига кўра, "Барселона" Гавининг жароҳатидан сўнг, ўртадаги бўшлиқни тўлдириш учун аргентиналик футболчини кузатмоқда. У ёзда нишонга олинган ва январ ойида Гавининг ўрнини тўлдириши мумкин.
27 ёшли футболчи "Тоттенхем"га мослаша олмади, бироқ терма жамоада яхши таассурот қолдирди ва "Вильярреал" ҳамда "Реал Бетис" таркибидаги ўйинлар билан Ла Лигада нисбатан ўзини кўрсатди.
У бу мавсумда Анже Постекоглоу қўл остида камдан кам майдонга тушди, аммо Жеймс Маддисон жароҳатидан сўнг ўйин вақти кўпайиши мумкин. Метро хабарига кўра, "шпорлар" Ло Селсони мавсум охиригача сақлаб қолишни истамоқда.