Биз АПЛ клубларининг энг машҳур футболчиларини уларнинг либослари сотувига қараб аниқлаб кўрдик. Келтирилган маълумотларнинг айримлари кутилмаган туюлиши мумкин. The Athletic берган хабарга кўра, "Манчестер Сити" юлдузи Холанд айни дамда Европада энг кўп мухлисларга эга. Негаки, унинг либоси оммабоп. Бу борада у "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни ортда қолдирди. Шу сабабли "шаҳарликлар"нинг маркетинг борасидаги юзи, бу норвегиялик ҳужумчидир.
"Арсенал"нинг энг машҳур футболчиси Букайо Сака экан. Тўпчиларнинг мутлақ кўпчилик мухлислари айнан Сака ёзуви туширилган футболкалардан фойдаланмоқда. Бу борада 22 ёшли вингер 105 миллион фунтлик Деклан Райсни ортда қолдирган. "Манчестер Юнайтед"нинг энг харидоргир либоси бу Рэшфорд номи туширилган футболкалар бўлиб турибди. Унинг либоси сардор Бруну Фернандешникидан кўпроқ талабгорларга эга. "Челси"нинг энг кўп сотилаётган либоси ‐ бу Рис Жеймс ёзувлиси. Бу борада жамоа сардори энг қиммат футболчилар бўлган Энуо Фернандес ва Мойсес Кайседодан олдинда бормоқда.
"Ливерпуль" маркетинг йўлини ҳали ҳам Муҳаммад Салоҳ номи белгилаб бермоқда. Гарчанд Салоҳнинг Саудия Арабистонига кетиши билан боғлиқ гап-сўзлар юрганига қарамасдан, мисрлик мухлислар томонидан қадрланади.
"Тоттенхэм" либосини истовчилар асосан Сонга мухлислик қилишар экан. "Ньюкасл"нинг харидоргир либослари Гимарайнш номи билан бозори чаққонлашяпти. Ривожланишда давом этаётган "Астон Вилла"да энг машҳур футболчи Олли Уоткинсдир. Буни унинг футболкаси энг кўп сотилганидан билиб олдик. "Брентфорд" ва "Брайтон"да бу мақом мос равишда Айван Тауни ва Кауру Митомаларга тегишлидир.
Қолган ўртамиёна клубларнинг энг харидори кўп футболкалари қуйидаги футболчиларга тегишли. Доминик Соланке, Мануэль Бенсон Эберечи Эзе, Калверт-Льюин ва Жоау Пальиньялар мос равишда "Борнмут", "Бёнрли", "Кристал Пэлас", "Эвертон" ва Фулхэм"да машҳур номларга айланган. "Лутон", "Ноттингем", "Шеффилд", "Вест Хэм" ва "Вулвз" учун Пелли Руддок, Гиббс-Уайт, Камерон Арчер, Жаррод Боуэн ва Хи-Чанлар маркетинг юзи бўлиб бермоқда.
ИСМАТОВ Ж.