Лионель Месси "Интер Майами"га ўтишга қандай қарор қилганини тушунтириб берди.
"Яхшиямки, менда бир нечта қизиқарли вариантлар бор эди ва мен уларни таҳлил қилишим ва улар ҳақида ўйлашим, "Интер Майами"га ўтиш бўйича якуний қарор қабул қилишдан олдин уларни оилам билан бирга маслаҳатлашишим керак эди.
Менинг биринчи вариантим – “Барселона”га қайтиш эди. Аммо бу имконсиз бўлиб чиқди. Мен қайтиб келишга ҳаракат қилдим, лекин бўлмади.
Саудия Арабистони чемпионати ҳам вариант эди. Лигага келиш ҳақида кўп ўйладим.
Мен бу мамлакатни биламан, улар яқин келажакда муҳим лигага айланиши мумкин бўлган жуда кучли чемпионатни яратишди.
Мамлакатнинг туризм элчиси сифатида бу жой мени ўзига тортди. Айниқса, мен борган барча жойлар менга ёқди, бу мамлакатда футбол ривожланаётгани ва юқори савиядаги чемпионат ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари туфайли.
Саудия Арабистони ва МЛС – бу икки вариант менга жуда қизиқ туюлди", деди "Интер Майами" футболчиси Лионель Месси.