Италия терма жамоаси бошқарувчиси Лучано Спаллетти Миланнинг “Интер” клубининг кучи ҳақида гапирди.
Симоне Индзаги шогирдлари 14 турдан кейин 35 очко билан А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Нерадзуррилар"нинг асосий таъқибчиси “Ювентус” ҳисобида 33 очко бор, “Милан” эса кучли учликни якунлаб турибди (29).
"Интер" ҳақли равишда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бу етук жамоа, уларнинг ўйинида кўп фазилатларни кўряпман. Жисмоний хусусиятларга асосланган футбол бор, техник футбол, шунингдек, ўйинчиларнинг бирлигига йўналтирилган муносабатлар футболи бор - "Интер" мисолида мен бу хусусиятларнинг барчасини кузатаман. Ҳаттоки, ўйинчиларнинг майдондаги хатти-ҳаракатлари ҳам бу жамоа ҳақида кўп нарсани айтади", - дея Спалетти сўзларидан иқтибос келтиради FcInter1908.