Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Моуриньо Салоҳ ва де Брюйне билан бирга ишлаган даврини ёдга олди

Баҳо:
+ | -

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондоннинг "Челси" клубида Муҳаммад Салоҳ ва Кевин Де Брюйне билан бирга ишлагани ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Улар кетишни хоҳлаганлари учун кетишди. Улар кутишни хоҳламадилар ва уларнинг қарори тўғри эканлигини тарих тасдиқлайди. Салоҳни қўйиб юбординг, дейишса, мен бунинг тескарисини айтаман: Салоҳни олдим... Салоҳни сотиб оламан деган одам эдим. У "Базел"дан "Ливерпул"га ўтмоқчи эди, мен эса унинг "Челси"га ўтиши учун кураш олиб бордим.

Кевин ва мен мавсум олдидан Осиёга бордик... ва "Челси" Кевинни немис клубига ижарага бермоқчи эди ва мен: "Йўқ, мен уни ўзим билан олиб қолишни хоҳлайман" дедим. У қолди ва биринчи жамоа билан Премьер-лигани бошлади. Шундан сўнг биз Прагада "Бавария" билан Европа Суперкубогини ўйнадик ва у ўша ўйинда майдонга тушмади ва эртаси куни у кетишни хоҳлади!

Иккаласи ҳам кута олмайдиган ёш болалар эди ва уларнинг мартабалари уларнинг тўғри эканини кўрсатди", — деди Моурино The Obi One Podcast билан суҳбатда

Моуриньо икки марта "Челси"ни бошқарган: 2004 йилнинг ёзидан 2007 йилнинг кузигача ва 2013 йилнинг ёзидан 2015 йилнинг охиригача. Лондон клуби билан португалиялик мураббий уч марта Англия чемпиони унвонини қўлга киритди. Шунингдек, унинг қўл остидаги жамоа уч марта Англия кубоги ва Суперкубоги ҳамда Лига кубогини қўлга киритди.

Киритилди: 16:08, 18.12.2023.
Ўқилди: 2702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик