"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис қишки трансфер кампанияси ҳақида гапирди.
"Биз камида учта футболчи билан шартнома имзолаймиз. Бир марказий ва битта ўнг қанот ҳимоячи, битта ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирганмиз. Шунингдек, иккита ярим ҳимоячи ҳам бизга келиши мумкин", - деди Де Лаурентис orriere dello Sport билан суҳбатда.
16-турдан сўнг неаполликлар турнир жадвалининг бешинчи ўрнини эгаллаб, "Интер"дан аллақачон 14 очко ортда қолмоқда.