"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида бразилиялик "Флуминенсе"га (4:0) қарши ўйинда олган жароҳати жиддий эмаслигини ва у Англия Премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган ўйинда иштирок этиши мумкинлигини тасдиқлади.
“Ҳа. Бу мени хафа қилди, чунки бу жуда оғриқлик эди, лекин ҳеч қандай жиддий зарар кўрмадим", - дея Родрининг сўзларини келтиради Sky Sports.
Жорий мавсумда испаниялик барча турнирларда 22 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва жамоадошларига 6 та голли узатма берди.