Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 17:30 Пахтакор - Олимпик
25/09 20:30 Андижон - Нефтчи
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 18:30 Навбаҳор - Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо - Сурхон
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

"Арсенал" январь охирига қадар 6 та футболчисини сотади. Уларнинг кимлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Январдаги трансферлар бозори Микель Артетага муаммоли жамоасини яхшилаш учун янги имконият тақдим этади. Тўпчилар Рождестводаги етакчилик позициясини Янги Йилга қадар йўқотиб қўйди. Айни дамда тўпчилар 4 ўринни эгаллаб турибди. Шу сабабли жамоага янги қон зарур. Аммо харидлардан олдин сотувларни амалга ошириш талаб этилади. Қуйида "Арсенал" томонидан сотувга қўйилиши кутилаётган номларни билиб оласиз.

Седрик Суареш

32 ёшли қанот ҳимоячиси янги "Арсенал"нинг стандартларига тўғри келмаслиги маълум бўлиб улгурган. Суарешнинг амалдаги битими шу йили ёзда тугайди. Шу сабабли у сотувга қўйилади. Португалия терма жамоаси аъзоси 2020 йилда "Саутгемптон"дан харид қилинган эди. Бу мавсумда Соареш 65 дақиқагина майдонда ҳаракат қилди холос. Унга айни дамда "Бешиктош" ва "Трабзонспор" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эдди Нкетиа

Нкетиа сўнгги бор "Арсенал" билан шартномасини 2022 йилнинг ёзида янгилайди. Ўшанда у Тьерри Анрининг афсонавий 14 рақамини олади. Аммо мавсум давомида 24 ёшли ҳужумчига ишониб бўлмаслиги аллақачон маълум бўлиб улгурган. Нкетиа бу мавсумда АПЛда 10 та ўйинда 5 та голга муаллифлик қилди. Унга айни дамда "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирмоқда. Ҳужумчининг амалдаги битими 2027 йилда якунланади.

Эмиль Смит-Роу

Смит-Роу керакли вақтларда ҳам майдонга камдан-кам туширилмоқда. Бир пайтлар у Артетани оғир вазиятлардан қутқариб қолганди. Аммо ҳозир 23 ёшли қаҳрамонимизнинг ишлари юришмаган. Эмиль 2021 йилда янги битимга имзо чеккан. Аммо сўнгги 2 та мавсумдан бери у АПЛнинг бирорта баҳсида асосий таркибда майдонга тушганича йўқ. Смит-Роунинг амалдаги битими 2026 йилга қадар мўлжалланган. "Ньюкасл" инглиз футболчисига қизиқиш билдирмоқда.

Арон Рамсдейл

Жамоадан кетиш учун энг кўп ҳаракат қилаётган бу Рамсдейл бўлиб турибди. Шу ёзда Евро мусобақаси яқинлашмоқда. Шу сабаб у доимий ўйин вақти истайди. Артета эса ҳеч қандай хатога йўл қўймаган посбонни захирага михлаб қўйган эди. Рамсдейл 2021 йилда "Шеффилд Юнайтед"дан 30 миллион фунтга харид қилинади. Унинг шартномаси эса 2026 йилда тугайди. Рамсдейлга "Челси" ва "Ньюкасл" даъвогарлик қилади.

Якуб Кивиор

Кивиор ўтган январда "Специя"дан 20 миллион фунт эвазига сотиб олинганди. Аммо бир йил давомида унинг жамоадаги иштироки унчалик ҳам кўп бўлмади. Полша терма жамоаси аъзоси бу мавсумда АПЛнинг фақат саккизта ўйинида майдонга тушди. Аммо уни сотиш бироз таваккалчилик бўларди. Негаки, ҳадемай Томиясу Осиё чемпионатига йўл олади. Шу сабабли унинг ўрнини қоплаш лозим.

Рейсс Нелсон

Нелсон Артетанинг содиқ футболчиларидан бири саналади. У доим ҳам асосий таркибга кира олмайди. Негаки, унинг позициясида Сака, Мартинелли ҳамда Троссард мавжуд. Нелсон 2023 йилнинг июль ойида янги битимга имзо чеккан эди. Аммо "Арсенал" уни сотишни маъқул кўра бошлади. Негаки, унинг ўрнига Сакага рақобат таклиф эта оладиган футболчи керак.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:00, 04.01.2024.
Ўқилди: 7430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.