"Тоттенхэм"нинг чап қанот ҳимоячиси Серхио Регилон "Манчестер Юнайтед"даги ўйиндаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи сўнгги олти ой давомида “қизил иблислар” сафида ижара асосида ўйнади. 4 январь, пайшанба куни футболчининг "Тоттенхэм"га муддатдан олдин қайтгани маълум бўлди.
"Манчестер Юнайтед"да ўйнаш ажойиб эди. Мен жамоага, мухлисларга ва жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Бундай катта клуб либосида ўйнаш мен учун шараф эди. “Қизил иблислар”га омад тилайман”, - деб пост қолдирди Регилон ижтимоий тармоғида.
Жорий мавсумда Регилон “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирларда 12 та ўйинда қатнашиб, самарали ҳаракатларини амалга ошира олмади. Футболчининг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра, ҳимоячининг тахминий нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.