Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Англия кубоги. «Ливерпуль» «Арсенал»ни мусобақадан чиқариб юборди

Баҳо:
+ | -

Англия кубогининг 3-босқичида «Арсенал» ва «Ливерпуль» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

"Канонирлар" дастлабки 10 дақиқа ичида гол уриш учун 2 та вазиятни юзага келтиришди. Дастлаб Рейсс Нелсон рақиб посбони билан яккама-якка вазиятда Алиссонни алдаб ўтди, аммо ўткир бурчакдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Мартин Эдегор томонидан йўлланган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб қайтди.

Тайм сўнгида эса Трент "Арсенал" дарвозаси тўсинини ларзага келтирди.

Ўйин сўнгида "Ливерпуль" ғалабани илиб кетди. 80-дақиқада Трент Александер-Арнольдниг узатмасидан кейин Якуб Кивёр ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Луис Диас қарши ҳужумни голга айлантириб, ўйинга нуқта қўйди.

Шу тариқа, "Ливерпуль" Англия кубоги 4-босқичига чиқди, "Арсенал" эса мусобақани тарк этди.

Англия кубоги, 3-босқич
Арсенал – Ливерпуль 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 80, автогол Кивер, 0:2 – 90+6 Диас.
Арсенал – Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивер (Троссард, 88), Жоржиньо (Нкетиа, 81), Эдегор, Райс, Хавертц (Смит-Роу, 88), Нелсон (Мартинелли, 62), Сака.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Конате, Куанса, Гомес, Мак Аллистер (Гравенберх, 59), Жонс (Кларк, 75), Эллиотт (Брэдли, 75), Диас, Гакпо (Диогу Жота, 59), Нуньес.
Огоҳлантиришлар: Салиба (65), Эллиотт (70), Гравенберх (90), Кларк (90), Александер-Арнолд (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:36, 07.01.2024.
Ўқилди: 2151 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик