Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Анчелотти: "Рюдигер мукаммал ҳимоячи"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоасининг марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг ўйин сифатлари ҳақида гапирди.

"Антонио боши билан яхши ўйнай оладиган эҳтиёткор ҳимоячи. У жуда кўп кучли фазилатларга ва катта тажрибага эга. Позиция танлаш, характер, ҳимояда ўйнашга индивидуал ёндашиш - буларнинг барчаси унинг деярли ҳеч қандай заиф томонлари йўқ ҳимоячи эканлигидан далолат беради", - деди Анчелотти Football Espana билан суҳбатда.

Рюдигер 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Челси"дан "Реал"га ўтган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи мадридликлар сафида барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.

30 ёшли футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра футболчининг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 21:11, 09.01.2024.
Ўқилди: 1309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.