Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Сурия терма жамоаси посбони: "Купер кимлигини билмасдим. У ҳақда фақат Google орқали билдим"

Баҳо:
+ | -

ЦСКА ёшлар жамоаси дарвозабони Максим Сарраф "Спорт24" муаллифи Марсель Арзуманянга берган интервьюсида Сурия терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан танишуви ҳақида гапириб берди.

"Ҳарбийлар" академиясининг 18 ёшли тарбияланувчиси 2024 йилги Осиё Кубоги учун Сурия терма жамоасига чақирилди.

— Умуман Сурия терма жамоасининг савияси қандай?

- Ҳажми катта, русларга қараганда жисмонан ривожланган. Купер тўпни назорат қилишни яхши кўради ва тез-тез ҳужумлар уюштиришимизни хоҳлайди. Эктор барча кучларимизни ишга солишга ҳаракат қилади. Биз ўрта блокда ҳам прессинг уюштирамиз - бу ҳам Купернинг фикри.

- Купер ҳақида. Биз сиз билан бир хил ёшдамиз ва мен унинг таржимаи ҳолини 2018 йилги жаҳон чемпионатидан кейингина билиб олдим, у ерда у ва Миср Россия билан гуруҳда бўлган. Сиз ҳам шундайми?

- Мен у ҳақида умуман ҳеч нарса билмасдим! Мени миллий терма жамоага таклиф қилишганида, мураббий кимлигини қидира бошладим. Мен у билан учрашишдан олдин Википедияда у ҳақда ўқидим ва жуда ҳайрон бўлдим! Аммо ҳозир биз тез-тез жамоа билан ва у билан ҳаммомга борамиз - Купер ҳам мен каб, буғланишни яхши кўради.

- Ана холос!

- Эктор қайси жамоаларга мураббийлик қилганини билгач, саволлар бера бошладим. У "Интер"да "сўйлоқ" Роналдо, Каннаварога қандай мураббийлик қилгани билан ўртоқлашди ва Миср терма жамоасидаги Салоҳ ҳақида гапирди.

- Энг эсда қоларли ҳикоя?

— Эктор Фабиога шундай деган: «Қаранг: Роналдо сизни алдашига қанча йўл қўймасангиз, шунча дам оласиз. Сизда ўнта уриниш бор."

— Роналдо алдаб ўтган бўлса керак?

- Йўқ! Ўнта имкониятнинг барчасида Каннаваро Роналдодан тўпни олиб қўйган экан ва рост ҳам Каннаварога ўн кун дам берган экан. Бундай одам билан ҳаммомда ўтириб, фақат телевизорда кўрган футболчилар ҳақидаги ҳикояларни тинглаганимга ишонмасдим" - деди Сарраф.

Купер Сурия терма жамоасини 2023 йилнинг февралидан буён бошқариб келмоқда. 68 ёшли аргентиналик мутахассис аввалроқ “Валенсия”, “Интер”, “Мальорка”, “Парма”, Грузия, Миср, Ўзбекистон миллий терма жамоалари ва бошқа жамоаларни бошқарган.

Киритилди: 12:36, 12.01.2024.
Ўқилди: 3094 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.