"Ливерпуль" марказий ҳимоячи Жоэл Матип ўрнига "Кристал Пэлас" футболчиси Марк Гехини асосий мақсад қилиб олди.
32 ёшли Матип учун мавсум декабрь ойининг бошида тиззасидаги жароҳат сабабли якунланган эди.
Шу билан бирга, бу Матип "Ливерпул"даги фаолиятига якун ясайди, чунки "мерсисайдликлар" Жоэлнинг мавсум охирида тугайдиган шартномасини узайтиришни режалаштирмаганди.
Марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш "Ливерпул"нинг ёздаги устувор вазифаларидан бири бўлиб, бу фақат Матип ҳақида эмас. "Қизиллар" сардори Виржил ван Дейк июль ойида 33 ёшга тўлади.
"Ливерпуль" январда марказий ҳимоячи сотиб олиш заруратини кўрмаяпти, чунки бош мураббий Юрген Клоппда ван Дейкдан ташқари, ҳар томонлама ўйинчи Жо Гомес ва умидли Жарел Куанса ҳам бор.
Daily Mirror нашри хабарига кўра, бу ёзда "Ливерпул"нинг марказий ҳимоячилар учун биринчи рақамли мақсади 23 ёшли Гехи бўлади, у узоқ вақт давомида ўзини Премьер-лига даражасида кўрсатган ва Англия терма жамоасига чақирилган.