"Барселона" президенти Суперлига ҳақида гапирди.
"Суперлига келаси мавсум ёки 2025/26 йилда бошланиши мумкин, аммо бўлмаса, ҳаммасини қайта кўриб чиқаман. Инглиз жамоалари қўшиладими, менга фарқи йўқ. Уларнинг аллақачон ўз Суперлигаси – АПЛ бор.
Турнирни ўн олтита жамоа билан бошлаш мумкин. Европа кубоги 1955 йилда жуда оз сонли клублар билан бошланди ва кейинчалик Европанинг асосий турнирига айланди.
Тасаввур қиламанки, биринчи босқич шундай бўлади, кейин кўпроқ клублар қўшилади.
Суперлига дегани, клуб ҳеч бўлмаганда турнирда қатнашгани учун 100 миллион евро олади, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганинг учун эса буни ҳам олмайсиз", - деди Жоан Лапорта RAC1 радиосига берган интервьюсида.
"Барселона" президенти Суперлигага қўшилиши мумкин бўлган клублар номини айтиб ўтди. Булар “Реал Мадрид”, “Барселона”, “Интер”, “Милан”, “Рома”, “Наполи”, “Порту”, “Спортинг”, “Бенфика”, “Аякс”, “Фейеноорд”, “ПСВ”, “Марсель”, “Брюгге” ва “Андерлехт”.