Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон «Сити»да тўп сура олмайман»

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»га бўлган ҳурмати сабаб шаҳарнинг бошқа бир жамоаси «Манчестер Сити»да тўп сура олмаслигини маълум қилди.

«Юнайтед»да эмас, «Сити»да тўп суришим мумкинми? Мен бу ишни қила олмайман. Нега? Чунки менинг юрагим «Юнайтед»да қолган. Мана нимага?»

«Манчестер Сити» таркибида тўп суриш мен учун жуда, жуда, жуда, жуда, жуда, жуда, жуда, жуда, жуда, жуда, жуда, жуда ва жуда оғир. «Манчестер Юнайтед»да тўп сурганим учун ҳам жудаям оғир».

«Мен «Реал» футболчисиман ва бу ерда ҳозирча ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман. Бу менинг оилам. Ўз оиламда ўзимни бахтли ҳис қиламан. Ҳаммаси яхши кетмоқда. Келажагим? Билмайман. Буни фақатгина Аллоҳ билади».

«Юнайтед»га ҳам ҳеч қачон қайтмайман, демоқчи эмасман. Аммо ҳозирда мен Мадридда ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Иложи борича бу ерда кўпроқ қолишни истайман. Келинг шу саволни очиқ қолдирамиз. Келажагим борасида масала аниқ бўлгач, бу мавзуга қайтамиз. Бироқ шуни такрорлашни истайманки, мен Мадридда жуда ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилмоқдаман», дея Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «The Sun» нашри.

Манба: www,fapl.ru
Киритилди: 15:00, 14.02.2013.
Ўқилди: 7220 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.