"Тоттенхэм" ҳужумчиси Деян Кулушевски жамоасининг "Вулверхэмптон" билан уй учрашувидаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Англия Премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган учрашув “бўрилар”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Мағлубиятдан ёмонроқ нарса йўқ. Биз етарлича яхши ўйнамаяпмиз, ўзимизни яхшилашимиз керак. Ҳозир бизда ўз устимизда ишлаш ва кучлироқ қайтиш учун икки ҳафта бор", - дея Кулушевскининг сўзларини келтирмоқда The Standard.
Футболчининг қўшимча қилишича, Премьер-лига қийин лига, унда ҳар бир ўйинда бор кучини бериш керак, акс ҳолда ғалаба қозониш қийин.
25 турдан кейин “Тоттенхэм” 47 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.