"Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде келажакда клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
20 ёшли футболчи 2022 йилдан бери каталонияликларнинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. Илгари у Каталония академиясида таҳсил олган.
“Мен қачондир “Барселона”ни тарк этаманми? Уйдан яхшироқ қаер бўлиши мумкин? Менда "Барселона"дан бошқа клуб йўқ. Мен 13 мавсумдан бери шу ердаман ва бу мен учун уй”, деди испаниялик футболчи испан ОАВларига берган интервьюсида.
Алехандро Бальде "Барселона" сафида барча мусобақаларда 79 та ўйинда майдонга тушди. Ёш латералда иккита гол ва саккизта голли узатма бор.
Бальденинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.