"Реал"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль "Барселона"нинг марказий ҳимоячиси Пау Кубарсининг Германияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига бориш имкониятларига баҳо берди.
"Кубарсини дебюти билан табрикладим. Пау ҳали ёш йигит, аммо машғулотларда у етук кўринарди. Колумбияга қарши ўйинда ўйнаган дақиқалар ҳам худди шундай. Менимча, у Европа чемпионатига йўлланма учун жиддий номзод", — деди Карвахаль матбуот анжуманида.
Кубарси Испания терма жамоаси сафида Колумбияга қарши сўнгги ўйинда дебют қилганди.