Англия терма жамоаси ҳужумчиси Айван Тони Кобби Майнунинг ўйини ҳақида гапирди. 28 ёшли "Брентфорд" форварди Бельгияга қарши ўйинда (2:2) пенальтини аниқ амалга ошириб, терма жамоадаги илк голини нишонлади.
"Мен 18 ёшда бўлганимда, эҳтимол, Xbox ўйнаган эдим. Майну бу йилларда Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти. У тўп билан сирпаниб юрганга ўхшайди ва бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қила олади, ишонаман. У юқорида бўлади", - дейди ҳужумчи.