Франческо Аcерби ирқчилик можароси ҳақида гапирди.
"Наполи"нинг "Интер"га қарши ўйинидан сўнг Жоаан Жезус "нерадзурри" ҳимоячисини ирқчилик сўзларини ишлатганликда айблади. Сешанба куни спорт суди ҳаками италияликнинг айби исботланмаган деган қарорга келди.
“Мен хафаман: бу барчамиз ютқазган воқеа. Мен оқланганимда одамларнинг ўн йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиққандек муносабатда бўлганини кўрдим. Бу вазиятдан чиққанимдан жуда хурсандман, бу жуда оғир кунлар эди.
Энди ҳукм бор экан, ўз фикримни билдирмоқчиман. Менда Жезусга қарши ҳеч нарса йўқ, аслида ҳаммаси аксинча, чунки унга ачинаман. Лекин ўйин ўртасида бир сўзни нотўғри тушуниб, кимнидир ирқчи деб аташ мумкин эмас.
Вазиятдан, ҳамма ҳеч нарсани билмаган ҳолда бизни айблай бошлаганидан афсусдаман. Оқланганимдан кейин ҳам ўзимга нисбатан кучли ғазабни сездим, гўё мен бировни ўлдиргандекман", — деди Ачерби Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида.