"Бавария" етакчиларидан бири Йозуа Киммих терма жамоадаги шериги Тони Кроос ҳақида гапирди.
"Унинг тажрибаси бизга ёрдам беради. У кўплаб турнирларда иштирок этганини ҳамма билади. Тони қандай қилиб муваффақият қозонишни билади.
Бизга бошқа ўйинчиларни қўллаб-қувватловчи ва ишонч билдирадиган футболчилар керак", - деди Киммих.
Тони Кроос Германия терма жамоасида 2010 йилда дебют қилган. Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 3 йиллик танаффусдан сўнг яқинда "Бундестим" сафига қайтган эди.