Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Барселона», Роура, Месси ва ўғлим ҳақида!

Баҳо:
+5 | -

Каталониянинг «Барселона» жамоаси сўнгги икки Эл-класико баҳсида Мадриднинг «Реал» жамоасидан мағлубиятга учраган эди. Боз устига, УЕФА чемпионлар лигасининг 1/8 финалининг дастлабки учрашувида «Милан» жамоаси меҳмони бўлиб икки тўп фарқи билан мағлубиятга учраб, чоракфиналга чиқиш имкониятини жуда пасайтириб юборган эди. Барча масала «Камп Ноу»даги жавоб учрашувига қаратилган эди. Биринчи учрашувдаги икки тўп фарқи қарама-қаршиликнинг иккинчи ўйинига бўлган қизиқишни ўз-ўзидан жудаям ошириб юборди. “Барселона” ўз мақсадига эришиш учун камида уч тўп фарқи билан ютиши талаб этиларди, “Милан” эса аксинча “Камп Ноу”да италияликларга хос бўлган ҳимояси - «каттеначо»сидан фойдаланиб, имкони борича ўз тактикасини қарши ҳужумга қаратиши ҳаммага маълум эди.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида «Барселона» бош мураббийи ёрдамчисининг берган интервьюсидан қисқача фикрларини билдириб ўтсам:

"Мен бу ролга ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолда келганимни ҳамма билади, лекин қаттиқ танқидга ҳам учрамадим. Бу позицияда ҳамма ҳам сиз билан бирга бўлишини кутиш қийин, лекин одамлар буни тушунишди.Ўйиннинг боришига қараймиз. Агарда тактикада инқилоб қилишга мажбур бўлсак, шундай қиламиз ҳам. Асосий таркиб ҳақида ҳали бир нима дейиш қийин”.

«Барселона» бош мураббий ёрдамчиси Хорди Роурага  барча мухлислар ишонч билдирилмаётганини оқлаши керак эди. Нима қилиш керак, ўзи атиги бир ўйин, холос. Бу ўйиннинг жуда муҳимлигини ҳисобга олсак, нафақат Роуранинг келажаги,балки касалхонада даволанаётган Тито Виланованинг ҳам келажагини ҳал қилиши мумкин бўлган ўйин эди бу.

Кеча тунда «Барселона» ва «Милан» ўртасида бўлиб ўтган жавоб учрашувини кўпчилик футбол мухлислари томоша қилган бўлса керак. Хорди Роура менимча 3-4-3 тактик схемасини қуллаб, «Милан» жамоасининг ўша «каттеначо» деб аталмиш ҳимоя қўрғонини ёриб ўтишнинг ягона тактик усулини танлаган эди,бошқача вариантлар бўлиши мумкин эмасдиям. Мен ўйин шарҳига тўхталиб ўтмоқи эмасман. Шундоғам ўйинни томоша қилганлар натижадан хабари бор деб ўйлайман. Хорди Роура  бу сафар мухлисларнинг ишончини оқлади .Кейинги ўйинларда омад тилаб қоламиз.

Энди ўйин қаҳрамонларидан бири «Барселона» ҳужумчисининг ўйиндан олдинги фикрларидан қисқача келтириб ўтсам:

"Биз янада кучайишимиз, кўпроқ ишлашимиз керак ва буни барчамиз яхши биламиз. Миландаги жиддий мағлубиятдан сўнг вазиятни ўнглаш учун одатдагидан кўра кўпроқ интилишимиз зарур. Албатта, жавоб ўйини одатдагидан кўра анча қийин бўлади, бироқ бизда гол уриш ва кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолган. Италия жамоалари жуда жипс ўйнашади ва эркинроқ ҳаракатланиш учун деярли бўш ҳудудларни қолдиришмайди. Умид қиламанки, сешанба куни италияликларга ўйинда гол уришга эришаман".

Ҳа, Месси ўз сўзининг устидан чиқди ва жамоасига ўта муҳим бўлган иккита голга муаллифлик қилиши билан бирга учинчи ва тўртинчи голлардаям иштирок этди.

Сўнгги иккита Эл-класико баҳси ва ЕЧЛ биринчи учрашувида «Милан»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Барселона» клуби ва Месси мухлиси бўлган ўғлимнинг кайфияти йўқ эдида. Ана, ҳаммаси ўз жойига тушди. Энди ўғлимнинг кайфиятиям кўтарилди, юзида табассум, ҳаттоки бу вақтинча бўлса ҳам.

Бу мақоламни ўйин тугагандан кейин  ўғлимнинг ҳурмати учун ёздим. Ҳали у ёшда! "Барселона"нинг барча мухлисларини эса ажойиб ўйин ва ажойиб ғалаба билан табриклайман!

BARSAREAL никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:31, 13.03.2013.
Ўқилди: 8989 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.