"Бавария"да бош мураббийликка учта номзод бор.
Февраль ойида Мюнхен клуби мавсум якунида Томас Тухелнинг кетишини элон қилган эди. Хаби Алонсо бўш ўрин учун асосий номзод ҳисобланарди, бироқ у "Байер"да қолишни танлади.
Шундан сўнг Роберто Де Дзерби "Бавария" бош мураббийи лавозимига асосий номзодга айланди, деб ёзади The Times Мюнхен клуби раҳбарияти 44 ёшли мутахассисни юқори баҳоламоқда. Хусусан, спорт директори Макс Эберль Де Зербининг ашаддий мухлиси. У ёзда Роберто музокаралар учун тайёр бўладими ёки йўқми, уни "Бавария" билан ишлаш имконияти қизиқтирадими ёки йўқлигини аллақачон билиб олган эди.
Де Дзерби, шунингдек, Юрген Клопп ёзда жамоани тарк этиш қароридан сўнг, "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи учун номзодлар рўйхатига киритилган. "Бавария"да бўлгани каби, Алонсо "Ливерпул"нинг асосий номзоди эди.
"Бавария" бош мураббийлигига номзодлар орасида айни пайтда Германия терма жамоасини бошқараётган Юлиан Нагельсманн ҳам бор. У ўтган йилнинг март ойида Мюнхен клуби томонидан ишдан бўшатилди, бироқ ҳозирда "Бавария"нинг баъзи ходимлари Нагельсманнинг истеъфоси эрта бўлган деб ҳисоблашмоқда, айниқса Юлиандан кейин клубга қўшилган Тухелнинг ўйинини ҳисобга олган ҳолда.
Учинчи номзод Австрия терма жамоаси бош мураббийи Ральф Рангник бўлди.