Кириш Регистрация
20/04 00:00 Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид 2-3 Осасуна
20/04 17:45 Андижон 1-2 Динамо
20/04 18:00 Эмполи 2-2 Венеция
20/04 18:00 ОКМК 3-2 Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм 1-2 Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед 0-1 Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич 0-4 Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
20/04 20:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
20/04 20:30 Лестер 0-1 Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья 1-0 Интер
20/04 21:30 Севилья 1-1 Алавес
20/04 23:45 Милан 0-1 Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 15:30 Торино - Удинезе
21/04 20:00 Сурхон - Навбаҳор
21/04 21:00 Женоа - Лацио
21/04 23:45 Парма - Ювентус
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

Аброрбек Исмоилов: “Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритиш ниятидамиз”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар” ярим ҳимоячиси  Аброрбек Исмоилов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– “Водий дербиси” баҳслари қандай мусобақада юз беришидан қатъий назар, доимо кескин курашлар остида ва шиддатли тарзда кечган. Бу сафарги беллашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Бўлажак рақибимиз “Андижон” жорий мавсум ўйинларини яхши ўтказмоқда ҳамда айни пайтда Суперлига турнир жадвалини бошқариб турибди ва жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилади.

Биз эса жорий мавсумда Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритиш ниятидамиз.

Ўтган турда Қаршида “Насаф”ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик ҳамда андижонликларга қарши кечадиган учрашувда ҳам ғалаба қозониб, муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш ҳамда мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, биз – футболчиларга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда “Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматовга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Биз уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:36, 20.04.2024.
Ўқилди: 604 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz