"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахам жиддий жароҳатдан сўнг илк голини нишонлади.
Англиялик футболчи ўтган мавсум охирида хочсимон пайлари йиртилгани сабабли сафдан чиқди ва фақат апрель ойи бошида сафга қайтди.
Якшанба куни форвард “Наполи”га қарши А серия ўйинида захирадан майдонга тушиб, 88-дақиқада дарвозани ишғол қилди ва жамоасига дуранг (2:2) келтирди.
Бу Абрахамнинг жорий мавсумдаги илк голи бўлди.
"Мен бу ҳақда мавсум бошиданоқ орзу қилардим. Мен жиддий жароҳат олдим ва ўзимни жисмонан ва руҳий жиҳатдан тайёрлашим керак эди.
Бу мен учун муҳим дақиқалар бўлди.
Голни жамоадошларим ва оилам билан нишонлайман, кейин эса кейинги ўйинга тайёрланаман. “Наполи” билан меҳмонда ўйнаш доим қийин – ўтган йили бу жамоа скудеттони қўлга киритган.
Яхшиямки, мен керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлдим", деди Абрахам DAZN нашрига берган интервьюсида.