"Тоттенхэм" бош мураббийи Ангелос Постекоглу Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Ливерпуль"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
Учрашув "Ливерпуль" стадионида бўлиб ўтди ва "шпорлар" 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Биринчи бўлимда биз аслида яхши ўйнадик, аммо майдоннинг охирги учдан бир қисмига етиб борганимизда, бизда ҳеч нарса ўхшамади. Бунинг эвазига "Ливерпуль" ўзини анча қулай ҳис қила олди.
Умуман олганда, футболимиз яхши деб ўйлайман. Албатта, ғалаба қозона олмаганингда, бу гаплар эриш туюлиши мумкин, аммо бугун биз ўзимизга кўпроқ ўхшадик”, — деди мутахассис матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” АПЛда қаторасига тўртта ўйинда мағлуб бўлди.